Дунёнинг 22 та давлатида яшовчи, 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 25 млн дан кўпроқ бола қуролли ихтилофлар туфайли мактабга таълим олгани бора олмаяпти. Бундай маълумотларни ЮНИСЕФ келтириб ўтди. 

"6 ёшдан 15 ёшгача 25 млн дан кўпроқ бола, яъни бутун дунё бўйлаб бу ёш гуруҳидаги 22 фоиз бола қуролли ихтилофлар билан қамраб олинган 22 давлатда мактабларга бормайдилар", деб айтилди хабарда. Бошланғич синфларда давомат бўйича энг ёмон кўрсаткич Жанубий Суданда қайд қилинган, бу давлатда 72 фоиз бола мактабга бормайди. Чад (50 фоиз) ва Афғонистонда (46 фоиз) вазият бирмунча мақбулроқ. Бу учта давлатда мактабга бормайдиган қизлар энг кўпчиликни ташкил қилган (мос равишда, 76, 55 ва 53 фоиз). Ўрта синфлардаги машғулотларга қатнаш бўйича энг ёмон кўрсаткич Нигер (32 фоиз), Жанубий Судан (40 фоиз) ва Марказий Африка Республикасида (55 фоиз) қайд қилинган. 

"Таълим ҳеч қачон уруш вақтидагидек муҳимроқ аҳамиятга эга эмас. Болалар таълимсиз ўз салоҳиятларини оча олмайдилар ва ўз оилалари, ўзлари яшайдиган жамоат ва давлатнинг барқарор келажагига ҳиссаларини қўша олмайдилар", деб айтди ЮНИСЕФнинг таълим масалалари бўлими бошлиғи Жозефин Борн.

Болалар жамғармасида ихтилофлар билан қамраб олинган ҳудудларда таълим дастурлари амалга оширишлари, жумладан болалар учун репетиторлар билан машғулотлар ва ўқитувчиларни тайёрлаш курслари ташкил этишлари маълум қилинди. Бундан ташқари, ЮНИСЕФ вайрон бўлган мактабларни тиклаш, мебель ва жиҳозлар харид қилишда ёрдам кўрсатади. Мисол учун, Чадда йил бошидан 150 та синф тикланган, 58 минг бола ўқув қуроллари билан таъминланган. Буларнинг барчаси "Таълим кутиб ўтирмайди" жамғармаси саъй-ҳаракатлари эвазига мумкин бўлди. Бу жамғарманинг ташкил этилиши ҳақидаги қарор 2016 йил май ойида Бутунжаҳон гуманитар саммитида қабул қилинган.  

Шунга қарамай, ЮНИСЕФ таълим дастурларини молиялаштириш учун зарур маблағлар етишмаётгани ҳақида бонг урмоқда. Унинг маълумотларига кўра, 2010 йилдан бери бу мақсадлар учун гуманитар операцияларга ажратилган маблағларнинг бор-йўғи 2 фоизигина йўналтириб келинади.