2017 йил 6-8 сентябрь кунлари Тошкентда II Халқаро «EXPO Restaurants & Cafes» кўргазмаси бўлиб ўтади. У HoReCa сегменти учун турли жиҳозлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш соҳасидаги мутахассислар, ресторан бизнеси вакилларини бир жойга тўплайди.

Бу нима ўзи?

Бу минг кишилик қулай реклама ва бизнес майдони. Салоҳиятли сармоядорлар, хусусий тадбиркорлар, ресторан хўжайинлари, топ-менежменти, ресторан бизнеси ҳамкорлари ва умумий овқатланиш корхоналари мижозлари.

Иштирок этиш учун 5 сабаб

  • Соҳага доир ОАВ билан ҳамкорлик. Кўргазма каталоги қатнашувчилар ва бошқа онлайн-оффлайн майдонлар вакиллари орасида тарқатилади.
  • Кўргазмани ўтказиш учун қулай вақтнинг танлангани янги йил мавсумолди ва келгуси йилдаги фаолиятингизни пухта режалаштириш имконини беради.
  • Мақсадли аудитория билан учрашув ва бевосита мулоқотингиз хизматларингиз ва маҳсулотларингизни сотиш имкониятини бир неча марта оширади ва мижозда шунчаки учрашув, деган совуқ таассурот қолдирмайди.
  • Алоқаларингизни кенгайтириш ва янги ҳамкорлар ҳамда маҳсулотларни узлуксиз етказиб бера оладиганларни топиш имконияти.
  • Реал вақт мобайнидаги энг йирик реклама майдони – 3 кун ичида 1000 нафардан ортиқ киши.

Мен тадбиркор эмасман, шартмикан?

«EXPO Restaurants & Cafes 2017» халқаро кўргазмасида Тошкентнинг умумий овқатланиш борасида муваффақият қозонган барча корхоналарини билиб олиш мумкин. Унда сиз ресторан бизнесидаги асосий трендлар, умумий овқатланиш соҳасидаги янги хизматлардан хабардор бўласиз, ўзингиз ёқтирган ошхона ва ресторанларнинг бош ошпазлари билан танишасиз. Уларнинг мастер-класс ва тақдимотларида иштирок этишингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, турли хил сок ва ичимлик сувлари, ошхона асбоб-ускуналари, жиҳозлари, мебель ва идишларини ишлаб чиқарувчилар билан танишиш имконияти.

II Халқаро «EXPO Restaurants & Cafes» кўргазмаси янги йил мавсуми олдидан ўтказилади. Бу вақтда ресторан бизнеси намоёндалари ушбу мавсум олди ва келаси йил учун  тайёргарликларини кўра бошлайди. Шу сабабли, сиз ресторанлар жадвалидан хабардор бўлиб, ўз тантанангиз муддатини белгилаб олишингиз мумкин.

Кўргазмада кимлар иштирок этади?

- Ресторанлар, кафе-барлар, тамаддихоналар ва бошқа умумий овқатланиш корхоналари,

- Профессионал ресторан ускуналарини импорт қилувчилар,

- Жилолаш ва қоплама материаллари ишлаб чиқарувчилар (ламинат, паркет, кафель, мармар, бўёқ ва б.),

- Ёруғлиқ чироқлари ишлаб чиқарувчилари (люстра, торшер, бра, дизайнерлик ечимлари),

- Кўкаламзорлаштириш бўйича мутахассислар (ландшафт дизайни, ички кўкаламзорлаштириш),

- Пўлат ва темир маҳсулотлари (пешайвонлар, ўриндиқлар, стол-стуллар, тўсиқлар),

- Мебель дўконлари, салонлари, цех ва фабрикалар,

- Хом ашё етказиб берувчилар ва ҳамкорлар,

- HR-агентликлар,

- Реклама агентликлари (ташқи реклама, полиграфия, маркетинг ва маҳсулотни илгари суриш),

- Кўчмас мулк агентликлари,

- Байрам ва тантаналар ташкилотчилари (event-агентликлар, live-гуруҳлар, турли шоулар),

- Бизнесни автоматлаштириш бўйича хизматлар вакиллари,

- Давлат органлари ва тузилмалари (Солиқ қўмитаси, ФВВ, ИИВ, СЭС, Давлат мулки қўмитаси).

2016 йилги кўргазма иштирокчилари

Legion, SanVito Drinks LTD, Coca-Cola, Трюфель - Эжен Трюффо ресторани, R-Keeper Cloud, Arbuz, MIRTA MET, Splash, Sulton sharbati, Ko'k Choy, Artishock – тез овқатланиш ресторани, CMI gastrobar Tashkent, Yaponamama.uz, Dena, Autoprom technology, Anica, Light art show, Cellini, E’tiqod mebel, MANGA.uz, Суши Пицца Роллар, Pos systems, Concent time, Meri Poppins, XIVA CARPET, Aksesoriuz, Led Design Group.

II Халқаро «EXPO Restaurants & Cafes 2017» кўргазмаси 6-8 сентябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтади.

Унда иштирок этиш ва батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин:

+998 71 238 56 00; +998 71 238 56 41.

Кўргазмада кўришгунча!