Хитойдаги Dalian TV телеканали бошловчиси жонли эфир вақтида чақмоқ зарбасига йўлиқди. Бу ҳақда South China Morning Post нашрида ёзилган.

Ҳодиса Лу Сяодун кўчада туриб об-ҳаво ҳақида маълумот бераётган вақтда рўй берган. Шу вақтда шаҳарда момақалдироқ бошланган.

Жэньминь жибао газетасининг Youtube  порталидаги каналига жойлаштирилган видеода кўриш мумкинки, эфир вақтида ёрқин чақнаш рўй беради, шу вақтда бошловчи қаттиқ қичқиради ва зонтигини ташлаб юборади. Чақмоқ зарбаси айнан зонтикка урилганди.

"Менинг қўлим қақшади, қўлимни ток ургандек бўлди", — дея унинг сўзларини келтирган South China Morning Post. Учқун жуда кучсиз бўлгани айтилган.