Хитойнинг илк атом сувости кемаси бўлмиш "Чанчжэн-1" Циндао шаҳридаги ҳарбий-денгиз кучлари музейга топширилди. China Daily хабарига кўра, ташриф буюрувчилар энди унинг ичига кириб, уни томоша қилишлари мумкин бўлади.

Хитойнинг илк атом кемаси 1974 йилнинг августида қуроллантирилиб, сувга туширилганди.

Бундан олдинроқ кема армиядан чиқарилиб, Шаньдун вилояти Циндао шаҳридаги музейга жўнатилгани маълум қилинганди.

Баъзи манбаларга кўра эса "Чанчжэн-1" 2013 йилиёқ Хитой халқ озодлик армиясидан чиқарилганди.