Кенияда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланган ҳолда Ассошиэйтед Пресс хабар тарқатди.

Франс Пресс агентлиги хабарига кўра ҳодиса 25 апрелга ўтар кечаси рўй берган.

Ассошиэйтед Пресс маълумотига кўра, автоуловлар Найроби ва Момбасу шаҳарлари ўртасидаги йўлда тўқнашган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, автобус Момбасуга йўл олган, юк машинаси эса қарши томондан ҳаракатланаётганди.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Полиция маълумотига кўра, Кенияда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳар йили ўртача 3 минг киши ҳалок бўлади. Ҳодисаларга аксар ҳолларда тиғиз йўлларда ҳайдовчилар амалга оширадиган маневрлар сабаб бўлади.