Қирғизистонликлар май байрамлари муносабати билан 5-9 май кунлари дам оладилар. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг ахборот таъминоти аппарати бўлими бошлиғи маълум қилди. 

Гап шундаки, жорий йилда жума кунига тўғри келадиган 5 май Қирғизистонда Конституция куни, 9 май эса Ғалаба куни сифатида нишонланади.

Бош вазир Сооронбай Жээнбеков дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида ҳукуматнинг иш кунларини кўчириш ҳақидаги қарорини имзолади.

Қарорга кўра, 5 кунлик иш ҳафтаси жадвали бўйича ишловчи ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар ходимлари учун 8 майдаги иш куни 13 майдаги дам олиш кунига кўчирилади.

Шу тариқа, 8 май иш куни эмас деб эълон қилингани сабабли, қирғизистонликлар 5-9 май кунлари дам оладилар.

13 май, шанба эса иш куни бўлади.