Франция президенти сайловларидаги овоз бериш жараёнининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинганидан кейин Европа фонд майдонларидаги ўсиш энг бадавлат европаликларнинг молиявий аҳволи 2,7 миллиард долларга ошишига олиб келди. 

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Европа бозорларидаги пойга индекснинг европалик иштирокчилари капиталини 2,6 фоизга оширган. 

Жумладан, энг катта ўсиш Амансио Ортегада кузатилган, унинг капитали 24 апрелда 2,7 миллиард долларга ошган.

23 апрель, якшанба куни бўлиб ўтган Франциядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичи ғолиби - социалист ва евроинтеграция тарафдори Эмманюэль Макрон бўлди. У 23,7 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Иккинчи ўринни "Халқ фронти" етакчиси Марин Ле Пен эгаллади: унга французларнинг 22 фоизи овоз берди. Икки номзод ҳам сайловларнинг иккинчи босқичига ўтди.