АҚШ собиқ президенти Барак Обама Нью-Йоркда сентябрь ойида 400 минг доллар эвазига чиқиш қилишга рози бўлди. Бу собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз нутқлари учун олган максимал гонорардан икки бора кўпроқдир. деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Маълумотларга кўра, Обама бундай шартномани Cantor Fitzgerald сармоя банки билан имзолаган. Банк сентябрь ойида Уолл-стритнинг етакчи банк ва компаниялари раҳбарлари учун соғлиқни сақлаш муаммоси бўйича анжуман ўтказмоқда. Бундай ҳолатларда гонорарлар миқдори одатда ошкор этилмайди, дея аниқлик киритган Fox News.

Унинг эслатишича, мамлакатнинг 44-президенти давлат раҳбари сифатидаги саккиз йиллик фаолияти давомида ўзини Уолл-стритнинг “ўзидан кетган шахслари” билан курашувчи сифатида кўрсатиб келган. Телеканалнинг таъкидлашича, Обама тўхтовсиз бойишга қарши чиққан эди, бироқ эндиликда ўзи ҳам шу йўлдан бормоқда.

Маълумки, Билл Клинтоннинг Оқ уйдан кетганидан сўнг, 2001-2015 йиллардаги гонорари ҳажми бир нутқ учун 200 минг доллардан ошмаган, кичик Жорж Бушники эса 175 минг долларга ҳам етмаган.

Обамада келаётган тўрт ҳафта ичида АҚШ ва Европадаги 28 та турли тадбирда иштирок этишни режалаштирган. Шунингдек, у 25 май куни ГФР канцлери Ангела Меркель билан бирга Бранденбург дарвозалари олдида очиқ муҳокамаларда ҳам қатнашади.