Мадриднинг «Реал» футбол клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳеч бўлмаса битта мусобақада ғалаба қозонмаса ишдан кетади. «Реал» Ла Лигадан ташқари, Чемпионлар лигасида ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

AS маълумотига кўра, франциялик мутахассиснинг ўрнига Антонио Конте, Маурисио Почеттино ёки Йоахим Лёв бош мураббий сифатида келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ЕЧЛ ярим финалида «Атлетико» билан куч синашади. Чемпионатда эса мадридликлар биринчи ўринни «Барселона» билан бўлишиб турибди: жамоалар ҳисобида 75 очкодан бор, бироқ мадридликлар бир ўйин кам ўтказишган.