Остиндаги Техас университети (АҚШ) олимлари Advanced Materials илмий журналининг навбатдаги сонида янги, чўзилувчан батераялар ҳақида мақола эълон қилишди.

phys.org

Янги технология асосида оддий бир чақмоқ оққанд ётади. Қанд ўзига полимерни шимиб олади ва ғоваксимон структура ҳосил қилиб, шаклини тўлиқ унга бўшатиб беради. Полимер губка ғоваклари “губкали электрод” ҳосил бўлиши учун графен асосидаги ток ўтказувчи эритма билан тўлдирилади. Натижада, янги батареянинг барча таркибий қисмлари чўзилиш хусусиятига эга бўлади.

phys.org

Синовлар шуни кўрсатдики, тўлиқ батарея ўзининг дастлабки узунлигидан 50 фоизигача чўзилиши мумкин ва деформация полимер материалнинг ички хоссалари билан чегараланган. Чўзилувчан батареядан келажакда баданга ўрнатиладиган, саломатликни назорат қилувчи турли хил датчиклар, ўзи билан олиб юриладиган коммуникация қурилмалари, эгилувчан дисплейлар ва имплантация қилинувчи тиббий қурилмаларда фойдаланиш мумкин, — деб ёзади phys.org.