2025 йилга келиб Россия қурол-яроғининг 85 фоизида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган қисмлар ва деталлар бўлади. Бу ҳақда РФ президенти Владимир Путин маълум қилди.

"Экспертлар хулосасига кўра, 2025 йилга келиб импорт ўрнини тўлдириш дастури туфайли бизнинг қурол-яроғ ва техникамизнинг 85 фоизи Россияда ишлаб чиқарилган қисмлар ва деталлар иборат бўлади", - дея айтиб ўтди Путин Ҳарбий-саноат комиссияси йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, 2016 йил якунларига кўра ҳарбий-денгиз флотида замонавий қурол-яроғлар улуши 47 фоизга етди.

Путиннинг маълум қилишича, 2020 йилга қадар Қуролли кучлар ва флотни 70 фоизга замонавий техника билан таъминлаш бўйича вазифа бажарилиши керак. Унинг айтишича, ҲДФ ривожининг асосий устувор жиҳатлари – бу денгиз стратегик ядро кучларини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғлар билан таъминлашдир.