Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Гарет Бэйл мавсумнинг энг муҳим қисмини ўтказиб юборади.

«Реал» расмий сайти берган хабарга кўра, Бэйл «Барселона»га қарши учрашувда чап оёғининг мушакларини шикастлаб олган. Marca эса бу жароҳатни тиклаш учун камида уч ҳафта муддат керак бўлади.

Натижада уэльслик дунёнинг энг қиммат футболчиси «Атлетико»га қарши ЕЧЛ ярим финалининг 2 ва 10 май кунлари бўлиб ўтадиган иккала учрашувини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди. Шунингдек, Бэйл «Депортиво», «Валенсия», «Гранада» ва «Севилья»га қарши учрашувларда ҳам ўйнамайди.