Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячи Иско билан шартнома муддатини 2022 йилнинг ёзига қадар узайтиради. Marca берган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи ёзда янги шартномага имзо чекади.

«Реал» вакиллари ва футболчининг агенти Пако Аларкон аллақачон бу борада музокаралар ўтказишга улгурган. Қайд қилинишича, янги битимга кўра, Исконинг шартномаси икки ҳиссага оширилади. Испаниялик яримҳимоячининг йиллик маоши 6 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, Иско Испания чемпионатининг 26 учрашувида майдонга тушиб, 9 гол ва 5та голли узатма муаллифига айланган.