Италиянинг «Рома» клуби Рамон Родригес Мончи билан шартнома имзолагани борасида расмий маълумот тарқатди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.

48 ёшли испаниялик мутахассис римликларнинг спорт директори лавозимига тайинланди. Мончи билан клуб 4 йиллик шартнома имзолади.

«Рома» президенти Жеймс Паллотта ва раҳбариятнинг бошқар вакилларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу жуда ажойиб лойиҳа. Мухлислар, ходимлар ва жамоа футболчиларини хурсанд қилиш имкониятини эга бўладиган даврларни интиқлик билан кутаман» - деган Мончи шартнома имзолаб бўлгач.

Маълумот учун, Мончи 2000 йилдан ҳозирги кунгача Испаниянинг «Севилья» клубида спорт директори бўлиб ишлаб келганди. Жамоанинг сўнгги йиллардаги катта ютуқлари айнан Мончи номи билан боғланади. Унинг раҳбарлигида жамоа 9 та соврин ютиб олган.

Шунингдек Мончи трансфер сиёсатини олиб бориш қобилияти билан кўпчиликнинг диққатини тортган. Унинг жуда кўплаб кашфиётлари бугунги кунда дунё миқёсидаги юлдузлар бўлиб етишишган. Серхио Рамос, Дани Алвеш каби футболчилар шулар жумласидан.