Венесуэладаги норозиликлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 25 нафаргача ортди.

Universal портали маълумотларига кўра, 25 апрель эрталаб Мерида штатида жароҳат олган, маҳаллий университет ходими вафот этди. Бундан аввал Лара штатидаги норозилик вақтида 23 ёшли йигитнинг ҳалок бўлгани маълум бўлганди. 

Венесуэлада 4 апрелдан бери оммавий норозиликлар ўтмоқда.