Италия А Сериясининг 33-турида «Лацио» «Палермо»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

26-дақиқага келибоқ римликлар рақиблар дарвозасига 5та жавобсиз гол йўллаганди. Чиро Иммобиле 8- ва 9-дақиқаларда аниқ ҳаракат қилди, Бальде Кейта ҳет-трикни расмийлаштирди (21, 24, пен, 26).

Иккинчи бўлимда Андреа Рисполи «Палермо» учун иккита гол урди (46, 52), ўйиндаги якуний натижа «Лацио» футболчиси Лука Крекко томонидан 90-дақиқада ўрнатилди.