Швециядан Данияга йўл олган ҳайдовчи қарама-қарши йўналиш бўйича ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисаларсиз 15 км йўл босиб ўтди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда

Ҳайдовчи машинасида Даниядан чиқиб, туннел ва Дания пойтахти Копенгагенни Швециянинг Мальме шаҳри билан боғловчи Эресунн кўпригини ҳеч қандай қоидабузарликларсиз ўтган. Сўнгра ҳайдовчи ортга бурилиб, қарама-қарши йўналиш бўйича кета бошлаган. 

Бундан полиция хабар топгач, кўприк ёпилган ва шунинг эвазига йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олишга муваффақ бўлинган. Полиция қоидабузарни фақатгина Копенгаген аэропортида тўхтатишга муваффақ бўлган.

Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эресунн кўприги Швеция ва Данияни ажратиб турувчи кўрфаз орқали ўтган. Йўл Швеция соҳилбўйидан сунъий орол Пеберхольмгача кўприк орқали кетади, сўнгра Копенгаген аэропорти жойлашган Амагер оролига олиб борувчи туннелга ўтиб кетади. 

2012 йилда британиялик пенсионер аёл 19 соат давомида машинани тинимсиз бошқариб, қарама-қарши йўналиш бўйича бир неча километр юриб ўтгандан кейин полиция томондан тўхтатилган. 

Апрель ойида эса полиция прагалик 37 ёшли ҳайдовчини маст ҳолатда 500 км босиб ўтганидан кейин қўлга олган. Эркакка бу жинояти учун йирик жарима, 1 йил давомида машина ҳайдашга тақиқлов ва бир йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.