АҚШ Москвани Афғонистонда ИШИД жангарилари позициясига энг катта ноядровий бомбани ташлаш билан боғлиқ режалари ҳақида хабардор этмаган. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, РФ ТИВ иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов маълум қилди.

"Йўқ, улар бизни бундан хабардор этишмади", - дея айтиб ўтган у "Интерфакс" мухбирининг тегишли саволига жавоб қайтариб.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, АҚШ Россияни Афғонистон бўйича ҳамкорликка ҳозирча таклиф этмаяпти.

13 апрель куни АҚШ Афғонистонда энг катта ноядровий бомбани ташлади. У ИШИД жангариларига қарши йўналтирилган бўлган.

Бомба ИШИД томонидан ҳукумат кучларига ҳужум учун тайёргарлик вазифасини ўтайдиган мустаҳкамланган ерости туннеллар тармоғини нишонга олган. Афғонистон мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бомба портлаши туфайли уч туннель бузилган, шунингдек жангарилар қурол-яроғ захираси йўқ қилинган.