Олимлар Қонли шаршара (Blood Falls) деб номланган бир асрлик жавоби бўлмаган ҳолат ечимини топишди. У Антарктидадаги Тейлор музлигидан оқиб тушади. Америкалик олимлар томонидан ўтказилган ва Journal of Glaciology’да эълон қилинган янги тадқиқот натижалари сизиб чиқувчи қизил рангли сув музлик остидаги чуқурликдан келиши ва “ёши” миллион йилдан ортиқ эканини кўрсатиб берди.

Шаршара шуниси билан машҳурки, вақти-вақти билан музликдан қизил сув оқа бошлайди, бу эса унинг таркибида темир моддаси борлиги билан боғлиқ. Олимлар радар ёрдамида бу сув манбаини аниқлашга эришишди. Шунингдек маълум бўлишича, бу сув жуда совуқ музликда ҳам суюқ ҳолда сақланиб туриши мумкин, аввал эса бу имконсиз, деб ҳисобланган.

«Қанчалик ғайритабиий эшитилмасин, сув музлаганида ўз иссиқлигини беради, ҳамда у ўраб турувчи совуқ музни эритиб юборади, - дея аниқлик киритишди илмий изланма муаллифлари. – Тейлор музлиги суюқ сув оқувчи энг совуқ жой саналади».