«Атлетико» Испания чемпионати 34-тури доирасида ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилди. Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтган учрашув 0:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

«Сариқ субмарина» ғалабасини жамоанинг италиялик ярим ҳимоячиси Роберто Сорианонинг 82-дақиқада урган голи таъминлади. 

«Атлетико» 68 очко билан Испания Примераси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Тўртинчи ўриндаги «Севилья» ҳисобида эса 65 очко бор. Ушбу тур якунига кўра, «Севилья» Мадрид жамоасига етиб олиши мумкин. 60 очкога эга «Вильярреал» эса бешинчи ўринда.