«Боливара» жамоаси дарвозабони Матиас Дитуро «Сан-Хосе»га қарши ўйинда ўз жарима майдончасидан туриб рақиб дарвозасини ишғол қилди. У рақиб жамоа дарвозабони Карлос Эмануэль Франко ҳужумга қўшилиб кетганидан фойдаланган.

Карлос Эмануэль Франко ўйиннинг 94-дақиқасида жарима зарбаси берилган вақтда жамоадошларига ёрдам бериш учун ҳужумга ўтганди. Унинг жамоаси бу вақтда 1:2 ҳисобида ютқазаётганди. Аммо тўп тўғри Матиас Дитуронинг қўлига тушди ва у дарҳол тўпни «Сан Хосе»нинг бўш қолдирилган дарвозаси томон йўналтирди.

Учрашув Боливия чемпионатининг 12-тури доирасида кечган ва айни вақтда турнир жадвалида етакчилик қилаётган «Боливара»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Сан-Хосе жамоаси эса бу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида еттинчи ўринда қолган.