Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал» ва «Барселона» жамолари ўртасидаги учрашувни (2:3) телевизор орқали томоша қилган мухлислар сони тахминан 650 миллион нафарни ташкил қилган.

Испаниянинг икки гранди иштирокидаги ўйин умумий ҳисобда 185дан ортиқ мамлакатларда трансляция қилинган.

Испанияда бу учрашувни ТВ орқали тахминан 2,6 миллион томошабин кузатган. Бу биринчи даврада «Ноу Камп»да бўлиб ўтган учрашувга нисбатан 349 мингга камроқ дегани.

Фэйсбук ижтимоий тармоғида ўйин борасида энг кўп постлар Мексика, Индонезия, Бразилия ва АҚШда кузатилгани қайд этилган.

As нашрининг қўшимча қилишича, бу ҳозирча дастлабки тахминий натижалар асосида тузиб чиқилган кўрсаткичлар саналади.