Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан суҳбати тафсилотларини айтиб берди. Reuters хабарида айтилишича, у Россия раҳбари билан Сурия президенти Башар Асад бўйича гаплашган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Путин унга Сурия раҳбарини тўла ёқламаслиги ҳақида гапирган.

«Эрдўған, мени янглиш тушунма, мен Асаднинг тарафдори эмасман, мен унинг адвокати эмасман», — дея Путиннинг сўзларини келтирган Туркия президенти.

Бундан ташқари, Эрдўғон Сурияда содир бўлаётган баъзи воқеаларни «Путин ўзи билан муҳокама қилишни истамагани» ҳақида қўшимча қилиб ўтган.

Бундан олдинроқ Эрдўған Суриядаги зиддият бу давлат тепасида Башар Асад қолар экан, ҳал бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтгани хабар қилинганди.