АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари эсминеци Форс кўрфазида Эроннинг “тезюрар кемаси” билан хавфли масофага яқин келди. Fox News’нинг икки нафар америкалик амалдорга асосан хабар беришича, Эрон кемаси USS Mahan эсминецидан тахминан бир километр масофадан нарида сузиб ўтган.

Амалдорларнинг хабар беришича, Махан Эрон ҳарбий кемаси билан тўқнашувдан қочиш учун ўз йўналишини ўзгартирган, хавф ҳақида сигнал берган, сигнал ракеталарини учирган ва қурол-яроғни шай ҳолатга келтирган. Эрон кемаси ҳеч қандай сигналлар бермаган.