2017 йил бошидан Европа мамлакатларида қизамиқ тарқалиши сабабли 4 мингдан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Европа минтақаси мамлакатларида 2017 йил бошидан бери қизамиқ билан касалланишга доир эпидемик ҳолат кузатилмоқда. Жабрланганлар сони 4000 нафардан ошади", - дейилади хабарда. 

Хабарга кўра, Австрия, Руминия, Болгария, Бельгия, Чехия, Венгрия, Франция, Германия, Швеция, Италия, Португалия, Исландия, Испания ва Швейцария каби мамлакатларда ушбу касаллик билан хасталаниш ҳоллари қайд этилган. Хусусан, Руминия ва Италияда жабрланган сони кўпроқ экани таъкидланган. 

Бошқарманинг қайд этишича, қизамиқ тарқалишига юқоридаги мамлакатлар аҳолисининг ушбу касалликка қарши эмланиш даражаси паст экани сабаб бўлган.