Андижон вилояти Хўжаобод туманига янги ҳоким тайинланди.

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, эндиликда Қобулжон Аҳмедович Қирғизбоев туманнинг янги ҳокими бўлган.

У туманнинг аввалги ҳокими Ҳасанбой Тешабоевич Исмоилов ўрнида иш бошлаган.

Қирғизбоев 1960 йилда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган. 1986 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги олим-аграном.

У шу кунга қадар Қўрғонтепа туманидаги «Қорадарё Сайхун» фермер хўжалиги раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.