Франциянинг Безье шаҳри ҳокими Робер Менар шаҳарда мусулмон болалар сони кўпайиб кетгани ҳақидаги сўзлари учун узр сўради. Бу ҳақда SudRadio хабар бермоқда.

«Миллий фронт» ўнг партияси тарафдори бўлган Менар «нафрат ва камситишга фитна қилиш»да айбланди. Бу ҳолат у твиттерда Безье мактабларида мусулмон болалар сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳақида ёзганидан сўнг рўй берди.

У ўз ёзувида бу ҳақда тўғридан-тўғри гапирмаган, бироқ шунга ишора қилган: «айни дамда алмашиш жараёни кетаётганининг ёрқин исботи, шунчаки эски мактаб суратларига разм солинг».

Ҳоким суд қарорига кўра, 2 минг евролик жаримага тортилди. Шунингдек ҳоким суд харажатлари учун 1 минг евро миқдорида маблағ тўлаши ва еттита ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотга маънавий зарар тариқасида 1 минг евродан тўлаб беришлари керак.

Безье шаҳрининг ҳокими эса судни шу тариқа «сўз эркинлигига ўлим жазосини» чиқармасликка чақирди.