Франция кубогининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки жуфтлик ғолиби аниқланди.

Унда «Анжер» ўз уйида «Генгам»ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Мангани, иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида Токо-Экамби томонидан киритилган голлар «Анжер»га ғалаба келтирди. Ҳисоб 1:0 кўринишини олиб турганда «Генгам»да ҳисобни тенглаштириш имконияти юзага келганди. Бироқ Бриан пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Натижада 1919 йилда асосй солинган клуб 1957 йилдан буён илк марта кубок финалига йўлланма олди. 60 йил муқаддам финал жамоа тарихидаги энг яхши натижа саналади. Ўшанда «Анжер» финалда «Тулуза»га (3:6) имкониятни бой берганди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси «ПСЖ» ва «Монако» жамоалари учрашувида аниқланади. Учрашув бугун, Тошкент вақти билан 27 апрелга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Франция Кубоги, 1/2 финал

Анжер – Генгам 2:0 (1:0)
Голлар: 
Мангани (38), Токо-Экамби (90+2)
Ноаниқ пенальти: Бриан (89, Генгам).

Анжер: Летелье, Тома, Траоре, Сиссоко, Манко, Ндойе, Сантамария, Мангани, Бамба (Павлович, 86), Бериго (Пепе, 62), Дьедиу (Токо-Экамби, 83).
Генгам: Юнссон, Кербра, Марсал (Мартинш Перейра, 71), Икоко, Сорбон, До, Диалло (де По, 64), Дидо, Салибур (Прива, 84), Бриан, Менди.
Огоҳлантиришлар: Кербра (19), Бамба (50), Диалло (60), Дидо (75), Мангани (90).