Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Хамес Родригес жамоасини алмаштиришга жуда яқин турибди, дея хабар бермоқда Marca.

Манба берган маълумотларга кўра, бу «Қироллик клуби»нинг Иско билан шартномани узайтириши ва Марко Асенсионинг сотилиши дахлсиз футболчига айлантириши билан боғлиқ қарорларидан сўнг келиб чиққан. «Реал»дагилар бир вақтнинг ўзида уччала футболчини ҳам битта жамоада ушлаб тура олмаслигини яхши тушуниб етишган.

Жорий мавсум бошланишидан олдин испан матбуоти бир неча маротаба Родригес «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.Футболчи жорий мавсумда «қаймоқранглилар» сафида 17 учрашувда майдонга тушган бўлиб, уларнинг 9тасини асосий таркибда бошлаган. Бу вақт давомида футболчи 4 гол ва 6та голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес 2014 йилда «Реал»га «Монако»дан 81 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.