АҚШ чемпионати (МЛС) футболчилар касаба уюшмаси 2017 йилда энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, «Орландо Сити»нинг 35 ёшли бразилиялик футболчиси Кака рейтингни бошқариб турибди. Унинг йиллик маоши 7,17 миллион долларни ташкил қилади.

«Чикаго Файр»нинг янги аъзоси Бастиан Швайнштайгер энг кўп маош оладиган футболчилар кучли ўнталигидан ўрин олган. Немис футболчисининг маоши 5,4 миллион доллар.

МЛС-2017нинг энг кўп маош оладиган футболчилар топ-10:

1. Кака («Орландо Сити») – 7,17 миллион доллар.

2. Себастьян Жовинко («Торонто») – 7,12

3. Майкл Брэдли («Торонто») – 6,5

4. Андреа Пирло («Нью-Йорк Сити») – 5,9

5. Давид Вилья («Нью-Йорк Сити») – 5,6

6. Жовани дос Сантос («Лос-Анжелес Гэлакси») – 5,5

7. Бастиан Швайнштайгер («Чикаго Файр») – 5,4

8. Жози Алтидор («Торонто») – 4,9

9. Клинт Демпси («Сиэттл Саундерс») – 3,9

10. Диего Валери («Портленд Тимберс») – 2,6

Ўтган йилги рейтингда бўлган, Стивен Жеррард ва Фрэнк Лэмпард фаолиятини тугатгани сабабли бу рейтингдан чиқарилган.