«Реал» жамоаси матбуот хизмати жамоанинг бир гуруҳ фанатлари мавсумий абонементларини қоидаларни чеклаб ўтган ҳолда сотгани аниқлангани ҳақида хабар берди.

«Реал»нинг «Барселона»га қарши учрашувидан кейин ноқонуний ҳаракатлар содир этилгани юзасидан 1450та иш очилган..

Класико баҳсидан кейин мадридликлар клуби раҳбарияти вакиллари ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда иш олиб борди.

Аниқланишича, ўйиндан олдин «Реал»нинг 1500 нафарга яқин мухлиси ўз абонементларини «Барселона» фанатларига сотган. Натижада меҳмон жамоа мухлисларининг баъзилари «Реал» футболкаларини кийиб, маҳаллий мухлислар ўтирадиган трибунага кирган. Месси гол урганида эса улар шод-хуррамлик билан нишонлашган.

Айни пайтда, «Реал» бу қоидабузарликка йўл қўйган 357 нафар мухлиснинг абонементини бекор қилди. 
 
Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал» - «Барселона» (2:3) ўйинида Месси сўнгги дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирганди. Шундан сўнг «Реал»нинг фанатлар трибунасида ўтирган бир қанча мухлислар унинг голини хурсандчилик билан нишонлашганди. Бу эса мадридлик мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлганди.