Россия мудофаа вазирлиги олимлари томонидан ўтказилган компьютер моделлаштирилиши натижалари АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимининг Россия ва Хитойга қарши қаратилганини тасдиқлади, деб айтди брифингда Россия қуролли кучлари бош тезкор штаби бошлиғи биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Виктор Познихир.

"Россия вакиллари турли даражаларда глобал РҚМ тизими дунёдаги стратегик мувозанатга хавф солишига АҚШ томони эътиборини қаратишган. Бироқ ушбу далиллар эътиборга олинмайди, очиқ-ойдин фактлар рад этилади. АҚШ ўз РҚМ тизимининг Россия ва Хитойга қаратилмаганини айтиб келади. Бироқ компьютер моделлаштириши натижалари бунинг аксидан дарак бермоқда", деб айтди Познихир.