Франция собиқ президенти Николя Саркози давлат раҳбари сайловларининг иккинчи турида номзод Эммануэль Макрон учун овоз беришини маълум қилди. У бу ҳақда фейсбукдаги саҳифасида ёзган.

Унинг фикрича, иккинчи номзод - «Миллий фронт» ўнг партияси етакчиси Марин Ле Пен ғалаба қозонадиган бўлса – Францияни «жуда жиддий оқибатлар» кутиб турибди.

«Шунинг учун мен президентлик сайловларининг иккинчи турида Эммануэль Макрон учун овоз бераман. Бу унинг дастурини қўллаб-қувватлаш эмас, бу масъулиятни танлашдир», - дея ёзган Саркози.