"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўз тарихида биринчи марта Boeing 787 Dreamliner самолётида Тошкентдан Нью-Йоркка тўғри, қўнишсиз парвозни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматида маълум қилинди.

18 май куни "Орзу лайнери"нинг Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича илк рейси амалга оширилиши режалаштирилган. 

"Дримлайнер"да Тошкентдан Нью-Йорккача парвоз вақти 12 соатни, Нью-Йоркдан Тошкентгача эса 11 соатни ташкил қилади. Шу билан бирга авиакомпания АҚШга Рига орқали рейсларини бир ҳафтада бир марта амалга оширишни давом эттираверади. 

Таъкидланишича, Boeing 787 Dreamliner’нинг Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида қўлланиши йўловчиларга Ригага аввалгидан 20-30 дақиқа, Нью-Йоркка эса 1 соат вақтлироқ етиб олишларига имкон беради.

Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида бронлаш ва харид қилиш мумкин.