АҚШ президенти Дональд Трамп компаниялар учун солинадиган корпоратив солиқлар миқдорини 39,6 фоиздан 15 фоизгача пасайтириш таклифини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилаяпти

Трамп, шунингдек, компанияларнинг хорижда олган даромадларини мамлакатга қайтаришлари учун солиқларни 10 фоиз этиб белгилашни режалаштирмоқда. 

Аввалроқ, Трамп 26 апрель куни мамлакатда солиқ ислоҳоти бошланишини эълон қилиши ҳақида айтган эди. 

Шу билан бирга, у молиявий мувофиқлаштириш ва солиқларни қайта кўриб чиқишга доир фармонни имзолаган эди.