Украина шарқидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича уч томонлама мулоқот гуруҳи чоршанба куни Минск шаҳридаги йиғилишда Луганск иссиқлик электр станцияси ишини ва Донбасснинг Киев назоратида бўлмаган туманларига сув етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади. Бу ҳақда Украина энергетика ва кўмир саноати вазири Игорь Насалик журналистларга маълум қилди.

"Бугун Минскда кўриб чиқиладиган масалалардан бири: биз, бир томондан, Луганск ИЭСни кўмирнинг антрацитли гуруҳи билан таъминлаб бера олмаймиз – назорат остида бўлмаган ҳудудлар, ёки Россиядан бошқа етказиб бериш йўналишлари йўқ. Шундан сўнг биз назорат остида бўлмаган ҳудудларга борувчи сув каналини ўчиришимиз керак", - дея айтиб ўтди у.

Вазирнинг аниқлик киритишича, Луганск иссиқлик электр станциясига кўмир етказиб бериш фақатгина мустақиллиги тан олинмаган республикалар ёки РФ орқали ўтувчи темир йўл орқали амалга ошиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, бу станцияга Украина портларидан кўмир етказиб беришнинг имкони йўқ.

"Бу масала ҳал қилинмаса... биз Луганск ИЭСни тўхтатишимиз эҳтимоли бор. Ўз ҳудудимиз бўйлаб буни Шимолий Донецк ИЭС ҳисобидан тўлдира оламиз, газли кўмир блокларини ишга туширамиз, Славянск ИЭСдан берамиз. Бироқ у ерда буни таъминлай олмаймиз", - дея хулоса қилди вазир.

Насаликнинг хабар беришича, назоратда бўлмаган ҳудудларга етказиб берилувчи сув учун тўлов келаётгани йўқ.