Франциялик кекса ёшли эркак ёш талончилар гуруҳининг адабини бериб қўйди. Улар қариянинг банкоматдан ечиб олган пулларини тортиб олмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда The Daily Mail.

Полициянинг фикрича, эркакка уюшган гуруҳ ҳужум қилган: асосан Руминия ёки Болгариядан бўлган талончилар кунига 20 мартагача айнан шу ердан пул ечиб олувчи кишиларга ҳужум қилади. Полиция ёш жиноятчиларни тутмайди: уларда ҳужжатлар йўқ, ҳамда аксарияти жиноий жавобгарликка тортиш учун рухсат берадиган ёшга тўлмаган.