АҚШнинг Луизиана штатидаги Янги Орлеан шаҳрида ўғри кийим-кечак дўконига шифтдаги тешик орқали кирди, бироқ худди шу йўл орқали қайтиб чиқиб кета олмади. Ҳодиса 17 апрель куни юз берди. Видеокузатув камералари ёрдамида олинган ролик маҳаллий полиция бўлинмасининг YouTube’даги NOPD News каналида 23 апрель куни тақдим этилган. Уч кун ичида клипни 10 минг маротабадан ортиқроқ томоша қилишди.

Кадрларда ўғрининг шифтга муваффақиятсиз равишда чиқишга уриниши, сўнг эса дарғазаб бўлгани сабаб қўлига тушган нарсани синдиришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин.

Видеога қолдирилган изоҳда айтилишича, ўғри дўконда ўрнатилган сигнал тизимини фаоллаштириб юборган. Охир-оқибат у қўшимча эшик орқали қочиб кетди.