Видеорепортаж: Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хотираси туғилган қишлоғида ёдга олинди

Маданият 26 Апрель 2017 20283

Баҳор қуёши заминга ўз тафтини бериб, Марҳамат адирлари лолақизғалдоқлардан алвон кўйлак кийган пайт - 26 апрелда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни нишонланади.

У туғилиб, вояга етган Қовунчи қишлоғида қутлуғ санага жуда катта тайёргарлик кўрилибди. Шоир таълим олган 25-умумий таълим мактабида эса мушоира, бадиий тадбирлар авжида. Билим даргоҳида Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт йўли, ижоди ҳақида маълумотлар берувчи мўъжаз музей ташкил этилган. Унинг номи берилган мактабда фаолият юритувчи адабий тўгарак аъзолари бўлган ўқувчилар шоир ижодидан намуналар ўқиб беришди.

Шоир билан 10 йил бир синфда ўқиган синфдош дўстлари эса ёшлик хотиралари, Муҳаммад Юсуф билан бўлган қизиқ воқеаларни гапириб бердилар.

Андижон шаҳрининг бир қатор касб-ҳунар коллежи талабалари шоирни йўқлаб, Муҳаммад Юсуф ўқиган мактабга келишганига гувоҳ бўлдик. Улар мактаб ўқувчиларига ўзлари тайёрлаган бадиий композицияларни намойиш қилишди. Тўғриси, шоирнинг дилга яқин ашъорларини ёд олиб, кўзида ёш билан ўқиётган келажагимиз давомчиларини тинглаб, Муҳаммад Юсуф ижодини янада теранроқ англадик, десак муболаға бўлмаса керак.

Шоир дафн этилган қабристон шу кунларда унинг зиёратига келаётганлар билан гавжум. Туман ҳокими Хурсандбек Султонов шоир хотирасини қадрлаш мақсадида амалга оширилган ишлар билан таништирди. Уни йўқлаб келувчиларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бораётгани туфайли, қабристонда бир қатор ободонлаштириш ва қурилиш ишлари қилинибди. Шарқона услубда янги қурилаётган айвон, текис йўлакчалар шулар жумласидандир. 

Муҳаммад оға мақбараси атрофида эса у суйган қизғалдоқлар очилибди. Ҳамроҳимиз андижонлик ёш, таниқли шоир Равшан Ҳамроз устозининг ўзбек шеъриятидаги ўрни ҳақида ёниб сўзлади. Муҳаммад Юсуф кўчасида шовуллаб оқаётган ариқ олдида санъат коллежи ўқувчилари шоир қаламига мансуб шеърларга басталанган қўшиқлардан куйлаб бердилар.

Тасвирга олиш гуруҳимиз билан Муҳаммад Юсуф қишлоғидан баҳоли қудрат видеолавҳа тайёрладик. Видеорепортажни тайёрлашга яқиндан ёрдам берган Марҳамат туман ҳокимлигига алоҳида ташаккуримиз бор.

Эътиборингизга ушбу видеотасвирларни ҳавола қиламиз.

Элмурод Эрматов, Ахрорбек Яқубжонов,  
Kun.uz сайти учун махсус Марҳамат тумани, 
Қовунчи қишлоғидан тайёрланди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар