Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи сафларига ҳозирдаёқ 3,5 минг киши қўшилган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.   

Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби бош бошқармаси бошлиғи Игорь Коробов маълум қилди. 

"Афғонистонда ИШИД позицияларининг кучайиши алоҳида хавотир уйғотмоқда. Айни вақтда жангарилар сафларида 3,5 мингга яқин одам бор", деб айтди Коробов.

Коробовнинг айтишича, ИШИД 2018 йилгача ўз аъзолари сонини камида 2 баробарга оширмоқчи.