“Хотира ва қадрлаш кун” олдидан Андижон вилоятининг барча туманларида катта тантаналар бўлиб ўтмоқда. Жойларда ўтказилаётган кенг кўламли тадбирларда иккинчи жаҳон урушида иштирок этган юртдошларимизга эҳтиром кўрсатилиб, уруш ортида хизмат қилган инсонлар ҳамда меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинаётир.

Уч кун давомида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барча туманларда бўлиб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда эл ардоғидаги инсонларга Президентимизнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ бир марталик мукофот пуллари ҳамда навбатсиз бериладиган автомашиналарнинг калитларини топширди.

Машваратларда ташкил этилган дастурхон атрофида Ватанни улуғловчи  қўшиқлар, бадиий композициялар намойиш қилинди.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон