Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Иссиқкўл вилояти фаоллари билан учрашувда “мактаблар етишмовчилиги муаммоси шундай тарзда ҳал этиладики, мамлакатда бирорта авиария ҳолатидаги мактаб қолмаслиги” ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда президент девонининг ахборот сиёсати бўлимидан хабар беришган.

Маълумотлар кўра, “савол-жавоб” шаклида ўтган учрашув давомида давлат раҳбари “иссиқкўлликлар томонидан 2015 йилнинг кузида бўлиб ўтган аввалги учрашувда кўтарилган масалаларнинг кўпи ҳал этилди, қолганлари, хусусан, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектларнинг қурилиши билан боғлиқ бошқа масалалар эса ўз ечимини топмоқда” деган.

Хабар қилинишича, президент июнь ўрталарида бошланувчи туристик мавсумга қадар Балиқчи-Чўлпон-Ота-Корумду автомобиль йўлининг Чок-Тал-Чўлпон-Ота қисми тўла таъмирдан чиқарилишини ҳам айтиб ўтган.