Берлиндаги Кройцберг тумани ҳудудидаги шифохона олдида номаълум шахс полицияга ҳужум қилган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, у жароҳатланган ва шифохонага жойлаштирилган. Унинг ҳужум қилиши сабаблари аниқ эмас.

Туман ҳудуди ўраб олинган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.