Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия кубоги ярим финал баҳсида «Бавария» жамоасини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мюнхеннинг «Альянц-Арена» стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

19-дақиқада Рафаэль Геррейро тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон югурди ва устунни нишонга олди, Марко Ройс қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни очди. Биринчи ярим соатлик якунланиб бораётган вақтда Хави Мартинес ҳаводаги курашда устун келиб, тўпни боши билан дарвозага жойлади. 41-дақиқада Франк Рибери ҳимоячини ҳимоячини алдаб, жарима майдони марказига тўпни етказди. Бу ерда Матс Хуммельс пастки бурчакни аниқ нишонга олди. 

69-дақиқада Усмон Дембеле ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келиб, тўпни узоқ устун томон йўллади, бу ердан Пьер-Эмерик Обамейянг боши билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Ройс тезкорлик билан амалга оширилган қарши ҳужумда Геррейродан тўпни қабул қилиб олгач, Дембелега узатди. У эса ҳимоячини алдаб ўтиб, узоқ юқори бурчакка айланувчи зарба берди. 

Курашларга бой бўлган учрашувда ғалаба қозонган «Боруссия» Д Германия кубоги финалида «Айнтрахт» билан куч синашади.