Япониянинг Оита префектураси Усуки шаҳрида бир неча йил мобайнида жамоат ҳожатхонасида яшириниб келган киши қўлга олинди, деб хабар қилмоқда BBC News.

Бинонинг чиқиш қийин бўлган томи тураржойга айлантириб олинганини таъмирлаш ишларини олиб бораётган электрик аниқлаган. Эҳтимол эркак у ерга ҳожатхона шифтидаги 50 смли тирқишдан чиққан. 

Томни кўриб чиққан давлат хизматчисининг таъкидлашича, у ерда яшаган киши тозалик ва тартибга риоя қилган. Тураржойда газ плитаси, электр иситгич, кийимлар ва бир неча юзта шиша идишлар топилган. 

Ўзини полициячи деб таништирган япониялик 3 йил аввал жамоат ҳожатхонаси том қисмига, аввал яшаган одам бу ерни тарк этгач, кўчиб ўтганини билдирган. Бу воқеадан сўнг, Усуки ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳардаги барча жамоат ҳожатхоналарида тинтув ўтказиб, уларда ҳеч ким яшамаётганини айтишди.