Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон RT телеканалига берган интервьюсида АҚШ ва Исроилнинг Сурияга зарбалар бериши террорчиларга ёрдам беришга қаратилганини айтди.  

"Бу зарбалар барча томондан қораланади ва террорчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамда уларни кучайтиради", деб айтди Деҳқон.

Унинг айтишича, Сурия армияси ўз позицияларини кучайтирмоқда ва террорчилардан улар эгаллаб олган ҳудудларни тортиб олмоқда.

"Террорчиларга ёмон бўлаётганда зарбалар берилмоқда. Бу зарбалар қуйидаги маънога эга: "Биз сизни ҳимоя қиламиз ва қўриқлаймиз, шунинг учун хавотирланманг, агар керак бўлса, биз аралашамиз". Фикримча, бу операциялар террорчиларга ёрдам беради. Зарбалар террорчиларни кучайтиришга қаратилган ва уларга жанг қилишни давом эттиришга имконият беради. Улар террорчиларга "сизларнинг жиддий ҳимоячиларингиз бор, ташвишланманг ва жангни давом эттиринг" дейди", деб қўшимча қилди Деҳқон.

27 апрелда ОАВ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари "Ҳизбуллоҳ" шиа гуруҳининг Дамашқ аэропорти яқинидаги омборига зарба берганини маълум қилган.