Истанбулда АҚШ Атлантика Кенгашининг VIII саммитига старт берилди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди

Икки кунлик форумнинг 45 мамлакатдан ташриф буюрган  иштирокчилари халқаро кун тартибидаги кенг кўламли долзарб масалаларни муҳокама қилишмоқда. 

Форумнинг вазифаси - жаҳон энергетикаси, энергия ресурсларининг тақсимланиши, иқтисодиёт, миллий хавфсизлик, савдо-сотиқ, шунингдек миграцион инқироз масалаларини муҳокама қилиш.

Нуфузли дунё етакчилари жаҳоннинг турли минтақаларидаги вазиятларни муҳокама қилишмоқда - Суриядан тортиб Африкагача, Қора денгиздан то Шарқий-Ўрта ер денгизидаги минтақа муаммоларигача.

Жорий йилда саммит мавзуси "Нотинч минтақада Трансатлантик консенсусни мустаҳкамлаш" бўлди. Саммит доирасида очиқ мажлислар ва махсус сессиялар ҳам ўтказилмоқда.

Саммитда BP, Dana Gas, Delek Drilling, Noble Energy, Cheniere, Naftogaz, EWT каби машҳур энергетика компаниялари вакиллари иштирок этишмоқда.