«Малага» жамоаси хўжайини Абдулла бин Носир Ас-Соний ўз твиттерида «Барселона» клуби ва унинг мухлисларига нисбатан кескин фикрлар билдириб ўтди.

«Барселона» мухлисларидан бири Ас-Сонийга твиттер орқали мурожаат қилиб, Примеранинг сўнгги турида «Реал»ни мағлуб этишни илтимос қилган ва бу билан жамоаси чемпион бўлишига умид билдирган.

Ас-Соний эса унга кескин оҳангда жавоб қайтарган.

«Ҳа, биз Аллоҳнинг мадади билан «Реал»ни енгишимиз мумкин. Бироқ, Мичел ҳақидаги ёлғон гапларидан сўнг, Каталония ташландиқлари чемпионлик таъмини тотмагай», деб ёзган у.

Бундан олдинроқ «Реал»нинг собиқ футболчиси, айни пайтда «Малага» клубини бошқараётган Мигел Мичел  «Реал»га чемпионлик тилашини, аммо унга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушишини айтганди. 

Каталонияликлар эса «Малага» «Реал»га қаршилик кўрсатмаслигини айтишмоқда.

Жамоа бош мураббий Луис Энрике ҳам киноя билан фикр билдириб ўтди.

«Малага»нинг ғалабасига умид қилишимиз мумкинми? Агар бувимнинг ғилдираклари бўлганида, у велосипедга айланиб қоларди», деган мураббий.