Испания чемпионати 34-турининг яна 3та ўйини ўтказилди. 

"Реал Мадрид" "Депортиво" майдонига сафар қилиб, 6:2 ҳисобдаги йирик ғалабага эришди. 

Ўйиннинг 1-дақиқасида Мората ҳисобни очган бўлса, 14-дақиқада Хамес орадаги фарқни 2тага етказди. Мезбонлар 34-дақиқада Андоненинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди, бироқ Васкес биринчи бўлим охирида жамоасининг 3-голини киритди. 66-дақиқада Хамес дублга эришиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келган бўлса, 77-дақиқада Иско уни янада мустаҳкамлади. Мезбонларнинг 2-голига захирадан майдонга тушган Хоселу киритган бўлса, мадридликларнинг сўнгги голи Каземиро томонидан киритилди. 

Депортиво – Реал Мадрид 2:6
Голлар: 0:1 – 1 Мората, 0:2 – 14 Хамес, 1:2 – 35 Андоне, 1:3 – 44 Васкес, 1:4 – 66 Хамес, 1:5 – 77 Иско, 2:5 – 84 Хоселу, 2:6 – 87 Каземиро.
Депортиво – Люкс (Тытонь, 46), Аррибас, Сидней, Луизинью, Хуанфран, Бергантиньос, Гильерме, Чолак, Хиль (Хоселу, 57), Какута (Наварро, 46), Андоне.
Реал Мадрид –    Касилья, Варан (Техеро, 88), Марсело, Данило, Начо, Иско (Каземиро, 79), Ковачич, Асенсио (Диас, 79), Хамес, Васкес, Мората.
Огоҳлантиришлар: Аррибас (67), Иско (68), Хоселу (90), Чолак (90).

Қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд этилди: 

Леганес – Лас-Пальмас 3:0
Голлар: 1:0 – 55 Лусиано, 2:0 – 59 Герреро, 3:0 – 61, пенальти Лусиано.

Валенсия – Реал Сосьедад 2:3
Голлар: 0:1 – 1, автогол Диего Алвес, 0:2 – 30, пенальти Виллиан Жозе, 0:3 – 65 Ойарсабаль, 1:3 – 68, пенальти Нани, 2:3 – 72 Дзадза.