McDonald's UberEATS сервиси билан ҳамкорликни бошламоқда. Ҳонгконгда эса фастфуд тармоғидан таом етказиб бериш бўйича тажрибавий дастур якунланди. Бу ҳақда Tech In Asia хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Флоридада синов жараёнига ишга туширилгач, Uber ҳамда McDonald's АҚШ ва Австралиянинг юздан ортиқ шаҳарларига буюртмалар етказиб беради.

UberEATS учун McDonald's билан ҳамкорлик Deliveroo ва Foodpanda каби рақобатчилар билан курашда ёрдам беради. Агарда, албатта, Uber якунда McDonald's билан эксклюзив шериклик ҳақида келишиб олса.